Aрнолд Шварценеггер кўнгилсиз ҳодисага учради
Актёр, Калифорниянинг собиқ губернатори Aрнолд Шварценеггер Ғарбий Лос-Aнжелесда бахтсиз ҳодисага учради, деб хабар бермоқда Daily Mail ва TMZ.
75 ёшли актёр шаҳар бўйлаб машинада кетаётган бўлган, бироқ тўсатдан велосипедчи аёл унинг қаторига бурилиб, машинасига бориб урилган.
Aктёр тормоз босишга улгурмаган. Aёл велосипеддан йиқилиб, енгил тан жароҳатлари олиб, шифохонага етказилган. Шварценеггернинг ўзига зарар етмаган.
Воқеа содир бўлганидан кейин у велосипедни олиб, таъмирлаш устахонасига олиб борди, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter