Шварценеггер — Европа етакчиларига: «Бизнинг ҳам қўлимиз қон»
Голливуд актёри ва Калифорния штати собиқ губернатори Арнолд Шварценеггер таъкидлашича, Москвадан энергия ташувчиларни харид қилиш аслида Россиянинг Украинага босқинини молиялаштиришни англатади.
Унинг айтишича, жанговар ҳаракатларнинг дастлабки икки ойида Россия армияси Украина бўйлаб умумий қиймати 7,7 млрд евро қийматидаги 1300 та ракета билан зарба берди. Худди шу даврда Европа нефт ва газ учун Москвага жами 44 млрд евро тўлади.
«Бизнинг ҳам қўлимиз қон, чунки урушни молиялаштиряпмиз», — деди Шварценеггер Австриядаги иқлим ўзгаришлари бўйича конференцияда видеоалоқа орқали чиқишида.
«Қазилма ёнилғига қарамликдан қутулиш йўлларини қидиришимиз керак», — қўшимча қилди актёр.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter