Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рашид Маликовнинг «Сабот» фильми «Евразия» кинофестивалида қатнашади

Рашид Маликовнинг «Сабот» фильми «Евразия» кинофестивалида қатнашади

Фото: «imperiya.by»

«Кинематографияни ривожлантириш маркази» ҳамда «Ёш киноижодкорлар кенгаши» бошчилигидаги 15 кишидан иборат делегация 2018 йилнинг 1-7 июль кунлари Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган «Евразия» халқаро кинофестивалида иштирок этишади.

Мазкур фестиваль халқаро кинопродюссерлар ассоцацияси (FIAPF) рўйхатидан ўтган бўлиб, Қозоғистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан 14-бор ўтказилмоқда.

«Евразия» кинофестивалининг асосий танловида кинорежиссёр Рашид Маликовнинг «Сабот» ҳамда ёш кино ижодкорлар Абдуазим Илҳомжонов ва Ботир Абдурахмоновнинг «Мама» деб номланган қисқаметражли фильми иштирок этади. Фестивалнинг «Караван» деб номланган махсус секциясида эса Жаҳонгир Қосимовнинг «Назира» бадиий фильми намойиш этилиши кўзда тутилган. 

Шунингдек, мазкур фестиваль доирасида шу йилнинг кузида пойтахтимизда илк бор бўлиб ўтиши режалаштирилаётган  «Prologue» ҳалқаро кинофестивали ташкилотчилари ўртасида ҳамкорлик шартномасини имзоланиши ҳамда фестиваль кинобозорида махсус павильон ташкил этилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил Қозоғистон Республикасида «Ўзбекистон» йили деб эълон килинган. «Евразия» халқаро кинофестивали эса Остона шаҳрининг 20 йиллик юбилейи арафасида бўлиб ўтади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг