Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркияда «Ўзбек киноси куни» бўлиб ўтди

Туркияда «Ўзбек киноси куни» бўлиб ўтди

Туркияда бўлиб ўтаётган «Коркут ота» халқаро кинофестивалида таниқли ўзбек киноижодкорлари ҳам иштирок этмоқда. Тадбир 8-12 ноябр кунлари бўлиб ўтиши кўзда тутилган.

Кинофестивал доирасида «Ўзбек киноси куни» ташкил этилиб, «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивали ҳақида видео ролик намойиши бўлиб ўтди.

Табрик учун Ўзбекистон Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов ҳамда Туркия Республикаси Маданият ва Туризм вазири ўринбосари Аҳмет Демиркан сўзга чиқишди.

Кечада ўзбек миллий куй-қўшиқлари ва рақслари янгради. Маданий тадбир байрам тантанасига айланиб кетди. Шунингдек, таниқли ўзбек кино ва эстрада юлдузларининг чиқишлари тақдим этилди.
Шундан сўнг, Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган режиссёр Рашид Маликовнинг «Тутқунлик» фильмининг премьераси бўлиб ўтди. Кечада ўзбек киноижодкорлари, Туркиядаги ватандошларимиз ва маҳаллий аҳоли иштирок этди.

Маълумот учун: 11 ноябрдан Туркия миллий телеканалларида ўзбек фильмларининг премьералари бошланди. Шунингдек, кинофестивал давомида Ўзбекистон Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган режиссёр Али Ҳамраевнинг «Халқ жасорати» ва Жаҳонгир Аҳмедовнинг «Илҳақ» фильмлари ҳам намойиш этилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг