Карим Мирходиев халқаро кинофестивалда ғолиб бўлди
2018 йилнинг 1-7 июль кунлари Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган «Евразия» халқаро кинофестивалида ўзбекистонлик киноижодкорлар ҳам иштирок этиши ҳақида хабар бергандик.
Жумладан, «Евразия» кинофестивалининг асосий танловида кинорежиссёр Рашид Маликовнинг «Сабот» фильми иштирок этди. Ушбу фильмдаги роли учун таниқли актёр Карим Мирходиев кинофестивалнинг «Энг яхши эркак роли» номинациясида ғолиб бўлди.
Кинофестивалда Европа, Осиё, Африка ва Американинг таниқли кино ва театр актёрлари, кино экспертлари ва танқидчилари иштирок этишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter