Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон халқ шоири Шукрулло вафот этди

Ўзбекистон халқ шоири Шукрулло вафот этди

Ўзбекистон халқ шоири Шукрулло Юсупов вафот этди. Бу ҳақда журналист Карим Баҳриев маълум қилган.

Шукрулло Юсупов 1921 йил Тошкент шаҳрида дунёга келган. Халқ шоири унвонидан ташқари, Алишер Навоий номидаги давлат мукофотига сазовор бўлган. 

Унинг дастлабки шеърий тўплами «Биринчи дафтар» ва «Қалб қўшиқлари» 1949 йилда нашр этилган.

Ижодкор  «Жавоҳирлар сандиғи», «Кафансиз кўмилганлар», «Тирик руҳлар» каби хотира асарлар муаллифи ҳам саналади. 

Xabar.uz таҳририяти марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради. 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг