Оғир дард билан курашаётган таниқли актёрга «Оскар» топширилди (фото)
Актёр Майкл Жей Фоксга фахрий «Оскар» топширилди — у Паркинсон касаллигига қарши курашга қўшган ҳиссаси учун Америка киноакадемиясининг ушбу мукофоти билан (илк маротаба) тақдирланди.
Фахрий «Оскар» гуманитар саъй-ҳаракатлари билан ушбу соҳага катта ҳисса қўшган кинематография санъати ва фанлари арбобларига топширилади.
Майкл Жей Фокс 30 ёшида (1991 йилда) Паркинсон касаллигига чалинган. Бироқ унинг хасталиги орадан етти йил ўтиб кўпчиликка маълум бўлди. Бу йиллар давомида актёр рафиқаси Трейси Поллан мадади билан тушкунликни енгиб ўтди. Кейинчалик у Паркинсон касаллигига қарши курашувчи жамғармага асос солди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter