Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Оғир дард билан курашаётган таниқли актёрга «Оскар» топширилди (фото)

Оғир дард билан курашаётган таниқли актёрга «Оскар» топширилди (фото)

Майкл Жей Фокс.

Актёр Майкл Жей Фоксга фахрий «Оскар» топширилди — у Паркинсон касаллигига қарши курашга қўшган ҳиссаси учун Америка киноакадемиясининг ушбу мукофоти билан (илк маротаба) тақдирланди.

Майкл Жей Фоксни «Келажакка қайтиш» трилогияси орқали жуда яхши таниймиз.

Фахрий «Оскар» гуманитар саъй-ҳаракатлари билан ушбу соҳага катта ҳисса қўшган кинематография санъати ва фанлари арбобларига топширилади.

Актёрга мукофотни ҳамкасби Вуди Ҳаррелсон топширди.

Майкл Жей Фокс 30 ёшида (1991 йилда) Паркинсон касаллигига чалинган. Бироқ унинг хасталиги орадан етти йил ўтиб кўпчиликка маълум бўлди. Бу йиллар давомида актёр рафиқаси Трейси Поллан мадади билан тушкунликни енгиб ўтди. Кейинчалик у Паркинсон касаллигига қарши курашувчи жамғармага асос солди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг