Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Жарқўтон» ёдгорлигидан тақинчоқ ва сопол идишлар билан бирга кўмилган одам қабрлари топилди (фото)

«Жарқўтон» ёдгорлигидан тақинчоқ ва сопол идишлар билан бирга кўмилган одам қабрлари топилди (фото)

Сурхондарё вилоятидаги 4000 йиллик «Жарқўтон» ёдгорлигидан тақинчоқ ва сопол идишлар билан бирга кўмилган одам қабрлари топилди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, давлат раҳбарининг Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида воҳадаги 10 та маданий мерос объектларида дунёнинг етук археология институтлари ва илмий марказлари олимларини жалб қилиб, ўрганиш ишларини олиб бориш топшириғи берилган.

Агентликнинг таъкидлашича, бугунги кунда Ўзбекистон-Франсия қўшма экспедициясида Франция миллий тадқиқот маркази, Термиз давлат университети, Ўзбекистон миллий университети археолог олимлари иштирокида қазишма ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, Сурхондарё вилояти Шеробод туманида жойлашган Жарқўтон ёдгорлиги Ўзбекистон ҳудудидаги энг қадимги шаҳар харобалари ҳисобланади. Археологлар томонидан Жарқўтон ёдгорлигида ҳукмдор саройи, ҳунармандчилик устахоналари, оташпарастлар ибодатхонаси ва 20 гектар майдонда қадимий қабристон очиб ўрганилган. Ушбу тадқиқотлар натижасида қўлга киритилган сўнги бронза даврига оид қадимги деҳқончилик маданияти моддий ашёлари Тошкент, Самарқанд шаҳарларидаги ҳамда Термиз археология музейида сақланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг