Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жалолиддин Мангуберди ролини турк актёри Эмре Кивилжим ижро этмоқда

Жалолиддин Мангуберди ролини турк актёри Эмре Кивилжим ижро этмоқда

Фото: «Ўзбеккино»

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги буюртмасига кўра «Ўзбеккино» миллий агентлиги билан ҳамкорликда Туркияда «Жалолиддин Мангуберди» сериалини суратга олиш ишлари бошланди. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати хабар бермоқда.

Туркиянинг «Bo‘zdag‘ film» студияси томонидан суратга олинаётган кўп қисмли фильм режиссёри Меҳмет Бўздағ, сценарий муаллифи Назар Эшонқул.

Ҳозирда Туркиянинг Аксарай вилояти ҳудудида суратга олинаётган сериал учун махсус тарихий декорациядан иборат павильон қурилган. Сериалда бош қаҳрамон Жалолиддин Мангуберди ролини турк актёри Эмре Кивилжим ижро этади.

Шунингдек, бир қатор ўзбекистонлик актёр ва актрисалар Тоҳир Саидов, Жавоҳир Зокиров, Акбархўжа Расулов,  Райҳон Уласенова, Раъно Шодиева, Феруза Норматова, Юлдуз Ражабоваларнинг ҳам роль ижро этиши кутилмоқда.

Сериалнинг илк мавсуми 13-қисмдан иборат.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг