Брюс Ли дан калтак еган Жеки Чан (видео)
Брюс Ли (болалигида — Ли Сяолун, улғайганида — Ли Чжэнфан) актёр, режиссёр ва жанговор спорт устаси бўлиш билан бирга, болалигида рақс билан ҳам жиддий шуғулланган. Яна шоир, файласуф...
«Ўзимни ўзим назорат қилиш учун, аввало, ўзимни ўзим қабул қилишим керак. Ўз табиатимга қарши эмас, аксинча, у билан ҳамоҳанг ҳаракат қилишим лозим».
Брюс Ли
Брюс Ли ўтган аср 50-йиллари ўрталаридан кунг-фу билан шуғуллана бошлаган. Биринчи устози Ип Мандан Вин-Чун услубида жанг санъатини ўрганган.
У 1959 йили Ҳонконгни тарк этиб, Америкага йўл олди. Сан-Францискода, кейин Сиэтлда қўним топди.
Ўзи яратган кунг-фу — Жит Кун-До («Муштдан олдин ҳаракат») услубида дарс бера бошлади.
Уч ойлигида кинога тушган Брюс Ли юлдузга айланиши учун 25 йил керак бўлди.
Турли соҳаларда ўзини синаб кўрган Брюс Ли шарқ жанг санъатини кинога олиб кириб юлдузга айланди, уни Ҳолливудга таклиф этишди. «Катта босс», «Шиддатли мушт», «Аждаҳонинг чиқиши», «Аждаҳо йўли», «Аждаҳо билан олишув» фильмларида суратга тушди. Ўзи ҳам Ҳонконгда «Конкорд» киностудиясини очиб, «Ўлим билан ўйнашиш» фильми устида иш бошлади.
Брюс Ли 1973 йилнинг 20 июль куни Ҳонконгда «Ўлим билан ўйнашиш» фильмини суратга олиш кетаётган бир пайтда тўсатдан вафот этди. Бу қайғули хабар миллионлаб мухлислар қалбини ларзага келтирди. Унинг ўлими сабаблари ҳақида турли тахминлар билдирилди, афсоналар тўқилди. Аммо аниқ бир тўхтамга келингани йўқ. У тириклигида афсона эди, ўлими ҳам сирли бўлиб қолди. Худди Александр Македонский сингари 32 ёшида оламдан ўтди. Агар ҳаёт бўлганида Брюс Ли бу йил 78 ёшга тўлган бўларди.
Кейинчалик катта экранларни забт этиб, юлдузга айланган Жеки Чан нафақат Брюс Ли билан шахсан танишиш бахтига муяссар бўлган, балки унинг зарбасини ҳам тотиб кўрган. Қуйидаги лавҳада Жеки Чан ўша даврни эслайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter