Германияга бораётган йўловчилар огоҳлантирилди
«Омикрон» штаммининг пайдо бўлиши муносабати билан Германия ҳукумати амалдаги қоидаларга янгиларини киритди. Бу ҳақда «Uzbekistan Airways» хабар берди.
Қайд этилишича, Германияга бораётган 6 ва ундан ёши катта йўловчилар парвозга чиқишдан олдин Covid-19 тестининг салбий натижасини, касалликдан тузалганлигини тасдиқловчи ҳужжат ёки Johnson&Johnson, Moderna, AstraZeneca, Pfizer вакциналари билан эмланганлик сертификатини тақдим этишлари керак.
Антиген тести Германияга киришдан 48 соатдан кўп бўлмаган вақтда, ПЗР-тести эса парвоздан 48 соат олдин ўтказилган бўлиши лозим.
Германия Ўзбекистонни «бошқа ҳудудлар» рўйхатига киритганлиги сабабли www.einreiseanmeldung.de сайтида рақамли шаклни тўлдириш ва карантинда бўлиш талаб этилмайди.
Қоидаларни бузганлик учун 25 000 еврогача жарима солиниши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter