Бухоро шаҳри кўчаларида инфекцияга қарши баннерлар ўрнатилмоқда
Ҳозирги кунда коронавируснинг олдини олишга қаратилган ҳар қандай оммавий тарғибот аҳамиятга эга.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда «Синтез» креатив лабораторияси томонидан тайёрланган баннерлар биринчилардан бўлиб Бухоронинг жамоат жойлари ва катта кўчаларида илинди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бухоро вилояти ҳокимлигида коронавирус инфекциясининг кириб келишининг олдини олиш бўйича тузилган Штаб котиби Суҳроб Нуров хабар берди.
Унга кўра, мазкур баннерларда аҳолига шу синовли кунларда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги муҳрланган.
-- Албатта, карантин даврида керакли чоралар қонун нормалари билан мустаҳкамланди. Бироқ бу етарли эмас. Ваҳоланки, фақатгина жазолаш билан мақсадга эришилмайди. Ушбу баннерлар эса аҳоли онгига таъсир қилиб, уларда карантинга риоя кўникмасини янада оширади,-деди С. Нуров.
Баннерлар ягона усулда тайёрланган бўлиб, Бухоронинг барча реклама тахталарида, LED экранларида намойиш этилмоқда.
Лайло Ҳайитова
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter