Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туризм ҳамда молия вазирлари, солиқ ва божхона қўмиталари раислари қатъий огоҳлантирилди

Туризм ҳамда молия вазирлари, солиқ ва божхона қўмиталари раислари қатъий огоҳлантирилди

Фото: Президент матбуот хизмати

«Дьюти фри» ва «такс фри» тизимларини жорий этиш бўйича қарор имзоланганидан 3 йил ўтганига қарамай, бу борада сусткашликларга йўл қўйилаётгани танқид қилинди.

Туризм вазири А.Абдуҳакимов, молия вазири Т.Ишметов, солиқ қўмитаси раиси Ш.Қудбиев ва божхона қўмитаси раиси А.Мавлонов қатъий огоҳлантирилди: ушбу тизим 2023 йил 1 январдан тўлиқ ишга тушиши шарт.

Видеоселектор йиғилишида сайёҳлик ташкилотларига қўйилган талабларни соддалаштириш зарурлиги таъкидланди.

Мисол учун, бугунги кунда меҳмонхона ташкил этиш учун 97 та, «юлдуз» олиш учун эса 138 та талаб мавжуд.

«Агар туризм соҳасида рақобат қилишни истасак, биринчи навбатда, меҳмонхоналар сифатига алоҳида эътибор қаратишимиз зарур», — деди президент.

Меҳмонхоналар ташкил этиш учун талабларни халқаро стандартлар асосида соддалаштириш топширилди.

Туристларни ички ишлар идораларида рўйхатга олиш тизими ҳам енгиллаштирилиши лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

«Энг ривожланган мамлакатлар ҳам ҳар бир турист учун талашаётган пайтда, биздаги ортиқча чекловларни ҳаммасини қайта кўриб чиқиш керак», — деди давлатимиз раҳбари.

Шу муносабат билан туризм ва ички ишлар вазирларига  хорижий туристларни ички ишлар идораларида вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш учун рухсат олишдан онлайн хабардор қилиш тартибига ўтказиш топширилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг