Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хоразмда 1 млрд сўмлик тилланинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Хоразмда 1 млрд сўмлик тилланинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Фото: Божхона қўмитаси.

Хоразмда божхоначилар 1 млрд сўмлик тилла тақинчоқларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар берди. 

Вилоят божхона бошқармаси тезкор тузилмалари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда олдиндан шубҳа остига олинган шахс тегишли рухсатномасиз (лицензиясиз) тилладан тайёрланган 5,95 грамм оғирликдаги 1 дона узукни ноқонуний равишда сотаётган вақтида тўхтатиб қолинди.

Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур фуқарога тегишли савдо шаҳобчаси холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 1 кг.дан зиёд оғирликдаги заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга 1 млрд сўмни ташкил қилувчи 1 кг.дан зиёд оғирликдаги заргарлик буюмлари вақтинча сақловга олинди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг