Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кореялик божхоначилар Ўзбекистондан 6 бош хизмат итини харид қилади

Кореялик божхоначилар Ўзбекистондан 6 бош хизмат итини харид қилади

Божхона қўмитаси делегациясининг 2023 йили Корея Республикасига сафари доирасида кинология соҳасида икки томонлама ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган. 2023-2024 йиллар давомида эса ҳамкорлик доирасида Корея божхона хизмати вакиллари Ўзбекистон Божхона қўмитасининг Миллий кинология марказидан жами 6 бош «лабрадор» зотига мансуб итларни харид қилишган эди.

Жорий йилнинг 17-19 июнь кунлари Миллий кинология марказида Корея божхона хизматининг Кинология соҳаси мутахассислари билан ўтказилган учрашувда меҳмонлар яна 6 бош «лабрадор» зотига мансуб хизмат итларини сотиб олиши бўйича шартномани имзолади. 

Тадбирда кореялик мутахассислар хизмат итларининг амалий кўникмалари, уларнинг жисмоний ҳолати, ишчанлик қобилияти, диққатни жамлаш ва қидирувга бўлган қизиқишларини бирма-бир ўрганишган. Айниқса, итларнинг гиёҳванд моддаларни аниқлаш қобилиятига алоҳида эътибор қаратилиб, марказнинг аэропорт имитация залида багажлар ичидан қидириш кўникмалари текширилган.

Шунингдек, меҳмонларга марказнинг замонавий ихтисослаштирилган машғулот майдонлари, ўқув хоналари, ветеринария клиникаси ва ит болалари учун туғруқ комплекси ҳам таништирилди ҳамда бу каби замонавий ёндашувлар кореялик мутахассисларга ўзгача қизиқиш уйғотди.

Манба: t.me

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг