Тошкентдаги жамоат транспортларида китоб тарғиботчилари пайдо бўлди (фото)
Тошкентдаги автобусларда, метрода бир гала ёшлар пайдо бўлди — ҳаммаси тинмай китоб ўқияпти. Қизиқ, ким бўлди улар?
«Xabar.uz» манбаси маълум қилишича, булар «Китоб менинг ҳамроҳим» лойиҳасининг тарғиботчилари. Улар йўлда, метрода, автобусларда китоб ўқиш орқали бошқаларни ҳам мутолаага қизиқтиришмоқчи.
Лойиҳа ташаббускорлари — Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи таъсисчилигидаги Ёшлар туризм агентлиги ҳамда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети 3-босқич талабаси Нодир Аширов.
Нимаям дердик, ташаббусни қўллаймиз. Китобни ўқи дегандан кўра, балки ўзимиз ўқиб ибрат кўрсатганимиз яхшидир. Зора, китоб чиндан ҳам ҳамроҳимизга айланса.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter