Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Таниқли эндокринолог Назира Салоҳова вафот этди

Таниқли эндокринолог Назира Салоҳова вафот этди

Узоқ давом этган касалликдан сўнг эндокринолог, профессор, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) нинг Ўзбекистондан эндокринология бўйича биринчи координатори, Халқаро диабетологлар федерациясининг (IDF) доимий аъзоси, Марказий Осиё Диабетологлар ассоциациясининг биринчи президенти Назира Салоҳова 77 ёшида вафот этди.

Назира Салоҳова 1943 йилда Самарқанд шаҳрида давлат хизматчилари оиласида туғилган. И.М.Сеченов номидаги Москва давлат тиббиёт университетини имтиёзли диплом билан тугатган. Касбий фаолиятини Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Фанлар академиясининг Биоорганик кимё институтида катта илмий ходим сифатида бошлаган.

Кейинчалик Тошкент тиббиёт институтининг эндокринология кафедраси мудири лавозимида ишлаган. Тиббиёт фанлари доктори, профессор Назира Салоҳова тиббиёт фанлари номзоди ва доктори бўлган кўплаб илмий кадрларни тайёрлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг