Сайхунобод туманида ҳоким ўзгарди
Бугунга қадар «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки Сирдарё вилояти минтақавий филиали бошлиғи сифатида фаолият юритиб келган Комилжон Муллажанов Сайхунобод туманига ҳоким этиб тайинланди.
Туманнинг аввалги ҳокими Анвар Каримов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди. Эслатиб ўтамиз, бундан аввал у қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимида ҳам фаолият олиб орган.
Аввалроқ Сирдарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари ўзгаргани хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter