«Салом, Сардоба, биз биргамиз!» акциясида карийб 70 миллион сўм тўпланди
Адлия вазирлиги ва «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати томонидан «Салом, Сардоба, биз биргамиз!» хайрия акцияси амалга оширилмоқда.
Тошкент шаҳрида хайрия ёрдамини қабул қилиш пункти очилган. Бугуннинг ўзида пойтахт аҳолиси 1000 нафардан зиёд одамга мўлжалланган болалар ва катталар устки кийимлари, кўрпа-тўшак ва ёстиқлар, оёқ-кийим, идиш-товоқ, гигиена воситалари, озиқ-овқат маҳсулотлари, болалар ўйинчоқларини олиб келишди. Кўнгиллилар барча нарсаларни йиғиб, Сирдарё вилоятига жўнатиш учун тайёрлаб қўйдилар.
Бундан ташқари, махсус очилган ҳисоб рақами (20212000100981895003)га бефарқ бўлмаган фуқароларимиз, хориждаги ватандошларимиз, бизнесменлар, турли ташкилот ва корхоналардан пул маблағлари келиб тушмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, умумий ҳисобда 70 миллион сўм маблағ келиб тушган.
Йиғилган маблағларга зарур истеъмол товарлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар ҳамда бошқа буюмлар сотиб олинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter