Қизириқнинг 2500 муаммоси топилди. Ечими-чи?
Давлат хизматлари агентлигининг Сурхондарё вилоят бошқармаси вилоят ҳокимлиги, адлия бошқармаси ва алоқадор идора ҳамда ташкилотлар билан биргаликда 2018 йилнинг 17—22 август кунлари «Обод қишлоқ» лойиҳаси асосида Қизириқ туманидаги Пахтакор, Полвонтош, Қалдирғоч, Навбаҳор, Обод турмуш ҳамда Зевар маҳаллаларида аҳолини қийнаётган муаммоларни уйма-уй ўрганиб чиқди.
Айтиш керакки, туманда муаммолар раҳбарлар ўйлаганидан ҳам кўп экан: шу маҳаллаларда яшовчилар 2500 га яқин муаммо ва таклифларини билдиришди.
Мутассади идоралар аввало 21 нафар кам таъминланган ва ногиронлиги бўлган фуқарони ногиронлик аравачалари билан бепул таъминлашди.
Шу маҳалларда яшовчи 23 нафар фуқарога эҳтиёжидан келиб чиқиб биттадан суюлтирилган газ баллонлари тарқатилди.
Аммо асосий муаммолар ечимини кутмоқда: ДХАнинг Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими бизга хабар етказишича, айни пайтда агентликнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси қолган фуқароларнинг ҳам муаммоларини тезроқ ҳал қилиш юзасидан зарурий чоралар кўрмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter