«Қониқарсиз» баҳоланган «давлат хизматлари» учун шахсий жавобгарлик белгиланади

Жорий йил 21 апрель куни имзоланган Президентнинг ПФ-71-сон фармони билан 2026 йил 1 январгача вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар томонидан кўрсатиладиган барча давлат хизматларини туман (шаҳар) кесимида аҳолининг ўзи баҳолайдиган тизим жорий этилади.
Бунда аҳоли томонидан «қониқарсиз» деб баҳоланган вазирлик, идора раҳбарлари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлари шахсий жавобгарлиги белгиланади.
Сунъий интеллект асосида аҳолининг кундалик ҳаётида учрайдиган саволларига мобиль телефон орқали содда ва қулай шаклда жавоб олиш имкониятини берадиган онлайн платформа ишга туширилади.
Фармонга кўра, Иқтисодиётда коррупциявий омилларнинг олдини олиш мақсадида:
- давлат харидларида сотиб олинадиган товар ва хизматлар нархи ҳамда унинг ўртача бозор нархи ўртасидаги тафовутнинг энг кўп йўл қўйиладиган чегарасидан четга чиққан ҳолда харидларни амалга оширган мансабдор шахслар жавобгарликка тортилади;
- 2025 йилнинг 1 июлидан йирик инвестиция лойиҳаларида коррупцияга қарши халқаро стандартлар ҳамда йирик аукцион шартларини рақобатбардошлик экспертизасидан ўтказиш тартиби жорий этилади;
- «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими қамрови янада оширилиб, босқичма-босқич халқаро ташкилотлар иштирокидаги лойиҳаларга жорий қилинади.
2025 йил якунича:
- халқаро тендер объектлари бўйича субпудратчилар «Шаффоф қурилиш» тизими орқали жалб қилинади;
- қиймати 2 млн АҚШ долларигача бўлган халқаро молия ташкилотлар ҳисобидан молиялаштириладиган маҳаллий тендерлар «Шаффоф қурилиш» тизимида ўтказилади;
- халқаро тендерлар бўйича жалб қилинган чет эл пудрат ташкилотлари шартнома қийматининг камида 60 фоизини ўз кучи билан бажариш тартиби жорий этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter