Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда қалбаки дориларнинг йирик партияси аниқланди

Қашқадарёда қалбаки дориларнинг йирик партияси аниқланди

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан божхона бошқармаси ҳамда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Қашқадарё бўлинмаси ходимлари билан ҳамкорликда Яккабоғ тумани «Жанбул» МФЙ ҳудудида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро С.Б. фуқаро А.А.га «Банкцеф», «Занасеф», «Гансеф» ва «Гандсеф» номли жами 3 767 дона қалбаки дори воситаларини 54 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, ушбу дори воситаларини келиб чиқиш манбасини аниқлаш мақсадида давом этган тадбирда, бошқа бир фуқаро Л.Д. фуқаро С.Б.га ушбу дори воситаларини 26 млн сўмга сотганлиги аниқланиб, унинг хонадонидаги ёрдамчи хўжалигидан умумий баҳоси 1,3 млрд сўмлик жами 14 909 дона қалбаки дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг