Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Профессион де фуа. Ўзини «профессионал» деб билган ўғри қиз жинояти

Профессион де фуа. Ўзини «профессионал» деб билган ўғри қиз жинояти

Фото: «Google.com»

Сирдарё вилоятида иккинчи имконият берилган жиноятчи қиз такроран ўғриликка қўл урди. Бу ҳақда Ховос туман ИИБ ҳузуридаги ТБ терговчиси лейтенант З.С.Примқулов хабар бериб ўтди.

2014 йил 13 май куни 1995 йилда туғилган фуқаро Шерматова Тўхтагул (барча исм фамилиялар ўзгартирилган) жиноят ишлари бўйича Ховос туман суди томонидан Ўзбекистон республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми «г» бандида назарда тутилган жиноят содитр этганликда айбдор деб топилиб, ҳар ойда иш ҳақининг 15 (ўн беш) фоизини давлат даромади ҳисобига ушлуб қолиш шарти билан муддати 2 (икки) йил аҳлоқ тузатиш иши тайинланиб, Ўзбекистон республикаси ЖКнинг 72-моддаси қўлланиб, унга шартли ҳукм қўлланилиб, бир йил синов муддати тайинланган. Т.Шерматова 22.12.2014 йилдаги амнистия Қарорига асосан жазодан озод этилган. Бу энди 19 ёшга тўлган Т.Шерматова учун ҳаётини янгитдан бошлаш ва тўғри йўлга кириши учун берилган имконият эди. Т.Шерматова унга берилган имкониятга бепарволик билан қараб, касб-ҳунар коллежини тамомлагач ҳеч бир фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан кунларини бекорчилик билан ўтказди. Бу эса унинг маънавий қашшоқлашиб бориши ва осон йўллар билан қандай қилиб бўлса ҳам пул топиш илинчига тушишига сабаб бўлди.

«Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас» деганларидек у 2019 йил 02 май куни соат 20:00да ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Ховос туман, Тинчлик МФЙ, Қодиров Абдуғаффор акани оила аъзолари билан биргаликда қариндошларининг хонадонига тўй бўлаётганлиги муносабати билан меҳмондорчиликка кетётганлигини кўриб, яна ўзини гуёки меҳрибон қўшнидек тутиб, «Уйларингни қаровсиз қолдирсаларинг ўғри уриб кетмасин», – деб олдиндан огоҳлантириб, А.Қодировнинг яшаш хонадонининг кириш дарвозасини калит орқали очиб, (Т.Шерматова калитни доимий турар жойини билар эди) яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, яшаш хонадонидан 80.000 сўмлик атир-упалар, икки дона ҳар бирининг нархи 120.000 сўмдан жами 240.000 сўмлик аёллар атири, бир дона 1.200.000 сўмлик тилла занжир, нархи 1.800.000 сўмлик бир жуфт зирак бир дона узуги билан тилла жамламаси, нархи 40 АҚШ долларлик қулоқчин ва 1.960.000 сўм, 1 сомон ҳамда 10 сомонлик купюрадаги жами 11 сомон миқдоридаги пулларини яширин равишда талон-торож қилиб, воқеа жойидан яширинган.

Ховос туман ИИБ ходимларининг олиб борган саъй ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни фуқаро Т.Шерматова содир этганлиги аниқланиб, ундан яшил кўзли бир жуфт зирак ва бир дона узук тилла жамламаси, бир дона «FORTUNATA» номли аёллар атири, бир дона сариқ рангли қутида бўлган «faberlic» номли аёллар лак бўёғи, бир дона «PLATINUM» номли (пробник) аёллар атири, 8 дона 50.000 сўмлик купюрадаги жами 400.000 сўм ҳамда бир дона 1 сомон ва бир дона 10 сомон купюрадаги жами 11 сомон миқдоридаги пуллар ашёвий далил сифатида олинган.

Дактилоскопик экспертизанинг хулосасига кўра ўзини «профессионал ўғриман» деб билган Т.Шерматованинг бармоқ излари ҳодиса содир бўлган жойда қолдирилганлиги аниқланди.

Т.Шерматова ўзининг юқоридаги уй-жой ва бошқа хонага ғайриқонуний равишда кириб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож килишда ифодаланган жиноий харакатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми «г» бандида кўрсатилган жиноятни қасддан содир этган.

Мазкур жиноят ишини очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиққан ЖИБ Ховос туман суди раиси О.Набиев Т.Шерматовани Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми «г» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топиб Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисмининг «г» банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлади. Бундан ташқари суд томонидан Т.Шерматовага 1 ой муддат ичида ишга жойлашиш ҳамда 3 ой муддат ичида қопланмаган 3.337.819 сўм моддий зарарни бартараф қилиш мажбуриятларини юклади. Адолатли суд томонидан чиқарилган ушбу адолатли ҳукм Т.Шерматованинг тузалиш йўлига кириш учун берилган яна бир имкониятдир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг