Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент ўқитувчи ва мураббийларни мукофотлади

Президент ўқитувчи ва мураббийларни мукофотлади

Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди.

Унга кўра, мамлакатимизда таълим тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, соҳага доир ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, ўқув-тарбия жараёнига миллий ва илғор хорижий тажрибалар, инновацион педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, ўқувчиларга илм-фан асослари ва замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, Янги Ўзбекистонни бунёд этиш ва Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш йўлидаги катта хизматлари, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларни она Ватанга меҳр ва садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирланди.  

«Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси» фахрий унвони билан:

Мустофоев Жуманазар Сафоевич - Бухоро давлат университети Қоракўл академик лицейининг математика фани ўқитувчиси, Бухоро вилояти

Шамсидинов Абдуқодир Умарович - Марҳамат туманидаги 47-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси, Андижон вилояти

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими» фахрий унвони билан:

Мамадалиев Исомиддин Имомалиевич - Янгиқўрғон туманидаги 5-умумий ўрта таълим мактабининг география ва биология фанлари ўқитувчиси, Наманган вилояти

Эшанкулов Баходир Ахмадалиевич - Ўрта Чирчиқ туманидаги 124-имконияти чекланган болалар учун мактаб-интернати тарбиячиси, Тошкент вилояти

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан:

Богдасарова Татьяна Михайловна - Мирзо Улуғбек туманидаги 49-умумий ўрта таълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри

Уралов Абдували Тургунович - Гулистон туманидаги 8-умумий ўрта таълим мактабининг мусиқа маданияти фани ўқитувчиси, Сирдарё вилояти

Форманов Шакир Касимович - Ўзбекистон Миллий университетининг эҳтимоллар назарияси ва математик статистика кафедраси профессори

 «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан:

Байтемиров Асадулла Хаитбоевич - Зарбдор туманидаги 25-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси, Жиззах вилояти

Тухлиев Нурислам - Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг ислом иқтисодиёти ва молияси, зиёрат туризми кафедраси профессори

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан:

Абдувалитов Ергаш Бураневич - Тошкент давлат педагогика университетининг қозоқ тили ва адабиёти кафедраси мудири

Бакиров Абдували - Ангрен шаҳридаги 1-касб-ҳунар мактабининг махсус фан ўқитувчиси, Тошкент вилояти

Дададжанова Элеонора Абдувахабовна - Фарғона вилояти чет тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернати директори

Жалалова Нилуфар Абдирашидовна - Яккасарой туманидаги 319- ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг информатика фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри

Кучкаров Абдулла Мадаминович - Шовот туманидаги Ал-Хоразмий номидаги Халқаро физика ва математика мактаб-интернатининг математика фани ўқитувчиси, Хоразм вилояти

Мардонова Нигора Ахаткуловна - Самарқанд имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактаби тарбиячиси, Самарқанд вилояти

Махмудов Равшанбек Жалилович - Гулистон давлат университетининг миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими кафедраси профессори, Сирдарё вилояти

Менглиев Абдурахмон Жавлиевич - Қизириқ туманидаги 14-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти

Мирзабаев Серикбай Дауилбаевич - Нукус шаҳридаги 2-касб-ҳунар мактабининг бош устаси, Қорақалпоғистон Республикаси

Рихсиев Мамуржон Акромович - Чилонзор туманидаги 217-умумий ўрта таълим мактабининг технология фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри

Тошпулатов Бобир Буронович - Ғузор туманидаги 68-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг физика фани ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти

Турсунова Хурмат Тошевна - Когон туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактаби директори, Бухоро вилояти

Халилова Мохира Кодировна - Нурота туманидаги 6-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Навоий вилояти

 II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан:

Адилова Шоира Мухаммадиевна - Оқолтин туманидаги «Баркамол авлод» болалар мактаби директори, Сирдарё вилояти

Амирова Зувайда Шадмановна - Термиз шаҳридаги касб-ҳунар мактабининг информатика фани ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти

Бабаджанов Хушнут - Урганч давлат университетининг рус тили ва адабиёти кафедраси профессори, Хоразм вилояти

Давлатова Манзура Асроровна - Кармана туманидаги «Begim Kids» нодавлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячи-услубчиси, Навоий вилояти

Елмуратов Бахитбай Куанишбаевич - Тахтакўпир туманидаги 3-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг мусиқа фани ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси

Жуманиязова Мухаббат Болтаевна - Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги ижод мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Хоразм вилояти

Жўраева Ҳидоят Шодиевна - Навбаҳор туманидаги 16-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси, Навоий вилояти

Заиров Джура Ташпулатович - Спорт яккакурашлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактабининг оғир атлетика бўйича мураббийси

Исақова Адолат Валиевна - Норин туманидаги 37-умумий ўрта таълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси, Наманган вилояти

Исмаилова Шоира Пулатовна - Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети академик лицейининг информатика фани ўқитувчиси

Казабаева Озода Алимухамедовна - Паркент туманидаги 25-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси, Тошкент вилояти

Куватова Дилнавоз Намазовна - Қарши шаҳридаги 46-мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси, Қашқадарё вилояти

Мамажонова Мухаббатхон Махкамовна - Қўштепа туманидаги 30-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси, Фарғона вилояти

Мирзаева Равшаной Хурбаевна - Пахтаобод туманидаги 1-касб-ҳунар мактаби директори, Андижон вилояти

Мисирова Манзура Абдумажитовна - Дўстлик туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Жиззах вилояти

Олимова Зевар Султоновна - Вобкент саноат ва транспорт техникумининг махсус фан ўқитувчиси, Бухоро вилояти

Рахмонова Хусния Усмоновна - Пайариқ туманидаги «Happy Dreams House» нодавлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбари, Самарқанд вилояти

Сабирова Доно Илхамжоновна - Яккасарой туманидаги «Лидер болалар мактаби» нодавлат таълим ташкилотининг бошланғич синф ўқитувчиси, Тошкент шаҳри

Саидова Гулбаҳор Худайбергановна - Амударё туманидаги 5-умумий ўрта таълим мактабининг француз тили фани ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси

Собирова Муяссархон Парпибаевна - Бекобод туманидаги 2-мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси, Тошкент вилояти

Шаймуратова Диляра Рашидовна - Мирзо Улуғбек туманидаги 71-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси, Тошкент шаҳри

 «Дўстлик» ордени билан:

Адилова Машкура Насировна - Қибрай туманидаги 30-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси, Тошкент вилояти

Азимов Мумин Усманович - Кўкдала туманидаги Чироқчи педагогика коллежи директори, Қашқадарё вилояти

Аннаев Тухташ Жураевич - Термиз давлат университетининг Ўзбекистон тарихи ва манбашунослик кафедраси катта ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти

Ахмедов Ашраф - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Шарқшунослик институти шарқ халқлари фани ва маданияти тарихи бўлими бошлиғи

Дусова Зухра Махмудовна - Томди туманидаги 1-оилавий болалар уйи тарбиячиси, Навоий вилояти

Журавлева Ольга Анатольевна - Пахтакор туманидаги 2-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси, Жиззах вилояти

Кадиримбетова Салима Расбергеновна - Нукус туманидаги 22-умумий ўрта таълим мактабининг қорақалпоқ тили ва адабиёти фани ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси

Камбаралиев Таиржон Нурматович - Учқўрғон туманидаги 6-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг математика фани ўқитувчиси, Наманган вилояти

Маматхалилова Гулбахар Садировна - Жалақудуқ туманидаги 29-умумий ўрта таълим мактабининг қирғиз тили ва адабиёти фани ўқитувчиси, Андижон вилояти

Нозадзе Тамара Васильевна - Яшнобод туманидаги 166-умумий ўрта таълим мактабининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри

Нуруллаева Нигора Назировна - Урганч давлат университети академик лицейининг немис тили фани ўқитувчиси, Хоразм вилояти

Плазинская Марина Станиславна - В.Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактабининг мусиқа назарияси бўлими ўқитувчиси

Рахматуллаева Элвира Раилевна - Бухоро шаҳридаги «Тhe Knowledge Academy» нодавлат таълим ташкилотининг бошланғич синф ўқитувчиси, Бухоро вилояти

Рузиева Лариса Рахимовна - Самарқанд шаҳридаги 1-имконияти чекланган болалар учун мактаби директори, Самарқанд вилояти

Тугушева Зулфия Фанилевна - Марғилон шаҳридаги 6-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг немис тили фани ўқитувчиси, Фарғона вилояти

Уразбаева Мавлюда Анваровна - Тошкент шаҳридаги «Баркамол авлод» болалар мактабининг тўгарак раҳбари

 «Шуҳрат» медали билан:

Абилкасимов Акмал Бектурдиевич - Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг кимё фани ўқитувчиси

Алимова Гулчехра Гафуровна - П.Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабининг либослар дизайни фани ўқитувчиси

Атабоева Севара Мамасалиевна - Тошкент шаҳридаги Президент мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси

Бозоров Сайфулло Садуллаевич - Миришкор туманидаги 21-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти

Ботирова Гузалхон Турдиевна - Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги табиий фанларга ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг биология фани ўқитувчиси

Давлатов Носиржон Эргашалиевич - Қува туманидаги 49-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси, Фарғона вилояти

Дониёров Содиқ Ҳолиқович - С.Сирожиддинов номидаги республика академик лицейининг кимё фани ўқитувчиси

Жуманиёзов Эркабой Рахмонович - Янгиҳаёт туманидаги 8-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри

Икромов Ғолибжон Толибжонович - Шайхонтоҳур туманидаги 102-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри

Каримова Фарида Азатбаевна - Оҳангарон туманидаги 27-умумий ўрта таълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси, Тошкент вилояти

Кдирбаева Лала Абдикадировна - Қўнғирот туманидаги 43-умумий ўрта таълим мактабининг ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси

Қаршибоева Маъмура Амиркуловна - Шароф Рашидов туманидаги «Мубинабону» оилавий болалар уйи раҳбари, Жиззах вилояти

Қурбонов Бобурмирзо Хошимжонович - Бувайда туманидаги 2-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг кимё фани ўқитувчиси, Фарғона вилояти

Мамадалиева Мухайё Убайдуллаевна - Учкўприк туманидаги 27-мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси, Фарғона вилояти

Сапарова Дилшода Адашевна - Тайлоқ туманидаги 8-умумий ўрта таълим мактабининг география фани ўқитувчиси, Самарқанд вилояти

Сафаров Рустам Дусиёрович - Яшнобод туманидаги 77-ихтисослаштирилган кўзи ожизлар мактаб-интернати директори, Тошкент шаҳри

Субхонов Нурмурод Ҳайдарович - Ромитан туманидаги 41-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг биология фани ўқитувчиси, Бухоро вилояти

Токумбетов Шавкат Каипназарович - Тўрткўл туманидаги 63-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси

Тусматов Ойбек Ғафурович - Избоскан туманидаги 14-умумий ўрта таълим мактабининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси, Андижон вилояти

Улуғбердиева Гулчеҳра Алиқуловна - Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети академик лицейининг математика фани ўқитувчиси, Навоий вилояти

Умарова Мухайё Шамшидиновна - Уйчи туманидаги 30-мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси, Наманган вилояти

Умрзаков Сарварбек Мухамадович - Бўстон туманидаги 48-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг математика ва информатика фанлари ўқитувчиси, Андижон вилояти

Ўталов Лутфулла Нарзуллаевич - Ғаллаорол туманидаги 19-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси, Жиззах вилояти

Фузаилова Хулкар Эргашевна - Жомбой туманидаги 18-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси, Самарқанд вилояти

Хаитов Хусниддин Хасанович - Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Сирдарё вилояти

Хамдамова Мухайё Сохибназаровна - Бектемир туманидаги 293-умумий ўрта таълим мактабининг биология фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри

Хасанова Айдин Бектурдиевна - Гурлан туманидаги 6-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси, Хоразм вилояти

Худайберганова Мухайё Сабировна - Урганч шаҳридаги 1-касб-ҳунар мактабининг ишлаб чиқариш таълими устаси, Хоразм вилояти

Хусанова Зумрад Нозимжоновна - Миробод туманидаги «Excellence Education Group» нодавлат таълим ташкилоти раҳбари, Тошкент шаҳри

Ҳайдаров Ўктам Хазратович - Қоракўл туманидаги 53-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси, Бухоро вилояти

Шарапов Тўра Неъматович - Яккабоғ туманидаги 40-умумий ўрта таълим мактабининг информатика фани ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти

Юлдашова Барчиной Нуриллаевна - Конимех туманидаги 2-умумий ўрта таълим мактабининг мусиқа фани ўқитувчиси, Навоий вилояти

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг