«Ўзбекистон почтаси» курьерлик хизмати 5000 сўмга жўнатмани адресатга етказиб беради
«Ўзбекистон почтаси» АЖ 2018 йил 1 майдан Нукус шаҳри, барча вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида курьерлик почта хизмати такомиллаштирилишини маълум қилди.
«Бизнинг асосий вазифамиз – мижозларга қимматли вақтларини тежашга шароит яратиб бериш ва уларнинг хоҳиши ва талабларига мувофиқ ҳужжатлар, хат-хабарлар ва бошқа почта жўнатмаларини белгилаб берилган манзилга қисқа муддатда этказиб беришдан иборат», дейилади тарқатилган хабарда.
Жорий йил давомида «Ўзбекистон почтаси» АЖ шаҳарлар ва туманлар почта алоқаси объектларида ҳам курьерлик хизмати кўрсатишни режалаштирган.
Курьерлик почтаси орқали белгиланган тариф қийматида турли ҳужжатлар, иш қоғозлари ва халқ истеъмоли молларини жўнатишга кенг шароитлар яратилган.
Мижозлар хоҳиши билан курьерлик жўнатмаларининг (посилка, бандероль, майда пакетлар) ўраб берилиши ҳамда кузатув ҳужжатлари ва бланкаларини расмийлаштирилиши билан боғлиқ қўшимча хизматлар йўлга қўйилган.
Курьерлик хизмати тарифлари миқдори аҳоли учун ҳамёнбоп қилиб белгиланган. Жумладан, республика ҳудудида курьерлик хизматидан фойдаланилганда хизмат ҳақи ҳар бир чақирув учун 5000 сўм, ҳар бир жўнатмани адресатга етказиб бериш учун 5000 сўм этиб белгиланган (шартнома асосида кўрсатилаётган курьерлик хизматлари бундан мустасно).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter