Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўрмон куни, Орипов ва Лавров, қатл қилинган оила, 007-жосус ва бошқалар

Ўрмон куни, Орипов ва Лавров, қатл қилинган оила, 007-жосус ва бошқалар

Кеча ва кундузнинг тенглашиши, хаоснинг космосга айланиши (яъни тартибсизликларга тартиб берилиши), қиш даврида уйқуга кетган уруғнинг ниш отиши, қулоқ чиқариши, янги давр, янги кўклам, янги кўтарилиш ва юксалиш – ҳаммаси 21 мартдан бошланади. 21 март – йилнинг 80-куни (81-кабиса йили). Наврўзи оламнинг кириши! Йил охиригача 285 кун қолади. Хўш, 21 март яна қандай байрам, шу куни ўтмишда нималар бўлган?..

 21 март...

Халқаро шеърият куни.

Халқаро ўрмон куни.

Халқаро ирқий камситишга қарши кураш куни.

Даун синдромига чалинган бутунжаҳон инсонлар куни

Халқаро қўғирчоқ театри куни.

Намибия мустақиллиги куни (1990).

Жанубий Африка Республикасида – инсон ҳуқуқлари куни.

21 мартда...

1556 йил – Библияни инглизча таржима қилган епископ Томас Кранмер гулханда ёқиб юборилган.

1804 йил – Францияда Наполеон кодекси қабул қилинган. 21 март куни Наполеоннинг буйруғи билан герцог Энгиенский ўлдирилган ва бу Учинчи антифранцуз коалицияси тузилишини тезлаштирган (1805).

1846 йил – пуфлаб чалинадиган асбоблар бўйича ўз ишининг устаси бўлмиш бельгиялик Адольф Сакс саксофонга патент олган.

1917 йил – Романовлар император оиласи аъзолари ҳибсга олинган. Бир йилдан сўнг 16 дан 17 июлга ўтар кечаси уларнинг барчаси отиб ташланган.

1925 йил – Американинг Теннесси штатида Библия изоҳларига зид келгани учун Дарвиннинг эволюцион назариясини ўқитишни барча ўқув юртларида тақиқлаш ҳақида қонун қабул қилинди.

1940 йил – немис олимлари Отто Фриш ва Рудольф Пайерлс нацистлар ҳукуматига атом бомбаси яратиш имконияти ҳақида ахборо беришди.

1999 йил – 478 соатлик саёҳатидан сўнг Бертран Пикар ва Брайан Жонс ер юзини ҳаво шарида айланиб чиққан илк одамлар бўлишди.

2005 йил – Ред-Лейкдаги мактабда оммавий қотиллик рўй берди – 9 қурбон! Қотил ўзини отиб ўлдирган.

2006 йил – Жек Дорси ўзи асос солган «Твиттер»га биринчи хабарини йўллади.

2022 йил – «Боинг» йўловчи самолёти Хитойда ҳалокатга учради, 132 нафар йўловчи ҳалок бўлди.

21 мартда туғилган машҳур инсонлар

1666 – Огю Сорай, япон маърифат тарғиботчиси, ислоҳотчи, конфуцийчилар йўлбошчиси (1728 йилда вафот этган).

1825 – Александр Можайский, рус ихтирочиси, авиация кашшофларидан бири (1890 йилда ўлган).

1882 – Николай Гусев (1967 йилда ҳаётдан кўз юмган), рус адабиётчиси, Лев Толстойнинг шахсий котиби.

1885 – Алихонтўра Соғуний, Туркистоннинг атоқли олими ва адиби, улкан давлат арбоби ва саркардаси, Шарқий Туркистон ислом жумҳуриятининг биринчи президенти ва маршали (1976 йилда вафот этган)

1923 – Низар Қаббоний, суриялик шоир ва дипломат (1998 йилда ўлган).

1941 – Абдулла Орипов, Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони (2016 йилда вафот этган).

1946Тимоти Далтон, инглиз актёри, Жеймс Бонд ижрочиларидан бири.

1950Сергей Лавров, россиялик дипломат, Россия ташқи ишлар вазири (2004 йилдан).

1961 – Лотар Маттеус, немис футболчиси, жаҳон чемпиони (1990).

1980 – Роналдиньо (ҳақиқий исм-фамилияси Роналду ди Асис Морейра), бразилиялик футболчиси, жаҳон чемпиони (2002).

А.Фатҳуллаев.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг