Март ойида қайси саналарда дам олиш берилади?
![Март ойида қайси саналарда дам олиш берилади?](https://static.xabaruz.com/crop/1/2/720_460_95_1208167809.jpg)
Президентнинг «2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан:
Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар – 5 кун (18-22 март кунлари);
Олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар – 4 кун (19-22 март кунлари) кетма-кет дам олади.
Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимларнинг дам олиш кунлари қуйидагича кўчирилади:
➖ 11 март — шанба кунидан 20 март — душанба кунига;
➖ 25 март — шанба кунидан 22 март — чоршанба кунига.
Шунинг ҳисобига беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган 11 ва 25 март кунлари ишга чиқишларига тўғри келади.
Олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 20 март — душанба ва 22 март — чоршанба кунлари қўшимча дам олиш кунлари бўлади.
Иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун 23 март, пайшанбадан бошлаб одатдаги иш куни ҳисобланади.
Шунингдек, 8 март (чоршанба) — Хотин-қизлар куни ҳам Меҳнат кодексининг 131-моддасига асосан дам олиш (ишланмайдиган) куни ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter