Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари Президент Мирзиёевни Наврўз билан табриклади

Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари Президент Мирзиёевни Наврўз билан табриклади

Россия, АҚШ ва Хитой президентлари номидан Шавкат Мирзиёевга табрик йўлланди.

Етакчилар ўз табрикларида Шавкат Мирзиёевни Наврўз муносабати билан самимий табриклаган ва ўзаро муносабатлар ҳамда Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар эътироф этилади.

«Биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан ўзаро манфаатли икки томонлама алоқаларни бундан буён ҳам дўст халқларимиз фаровонлиги, Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш йўлида фаол ривожлантирамиз, деб ишонаман», – дейилади РФ президенти Владимир Путин табригида.

Дональд Трамп эса икки давлат ўртасида ўрнатилаётган мустаҳкам ришталарни қадрлашини билдирган.

«Сизнинг изчил ислоҳотлар дастурингизни олқишлайман. Савдо алоқаларимизни кенгайтириш ва замонамизнинг энг йирик муаммоларини ҳал этиш йўлида ҳамкорлик қилишни интиқлик билан кутаман.

Буюк давлатларимиз равнақ сари интилаётган бир пайтда, Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистоннинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини доимо қўллаб-қувватлашга содиқ бўлиб қолади», – деб ёзади Трамп.

Хитой ҳукумати раҳбари Си Цзиньпин Шавкат Мирзиёевни байрам билан табриклаб, жумладан, ўтган йил июль ойида Остонада бўлиб ўтган ШҲТ саммити доирасидаги дўстона учрашувда Хитой-Ўзбекистон муносабатлари ва турли соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича муҳим келишувларга эришилгани, икки томонлама алоқаларнинг янги йўналишларини белгилаб олингани хусусида тўхталади.

«Мен Хитой-Ўзбекистон муносабатларини ривожлантиришга катта аҳамият бераман ва яқин дўстлигимизни юксак қадрлайман.

Сиз билан биргаликда барча соҳалардаги ҳамкорликни илгари суриш, Хитой ва Ўзбекистоннинг ягона тақдир ҳамжамиятини барпо этиш ишларини бойитиш учун ҳаракат қилишга тайёрман», – дея ўз табригини якунлаган Си Цзиньпин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг