Наманганда «СЭС», Сергелида «Маҳалла» мансабдорларининг кирдикорлари очилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ўзганинг молини туя қилган мансабдорлар билан боғлиқ иккита ҳолатни фош этди.
Энг оғриқлиси, ҳар икки ҳолатда ҳам пандемия билан боғлиқ мураккаб вазиятда масъуллар ўзгаларнинг эмас, ўз манфаатини устун қўйганидадир. Хусусан, Наманган вилоят Санитария-эпидемиология осойишталик маркази мансабдор шахслари 275,9 млн сўм бўлган «гипохлоридкалций» дизенфекцияловчи воситаларни 524,8 млн сўмга, яъни ўртача бозор нархидан 248,9 млн сўм қимматга сотиб олингани аниқланган.
«Маҳалла» хайрия жамоат фонди Сергели бўлими мансабдор шахслари эса умумхалқ хайрия ҳашари ҳисобидан келиб тушган маблағларни гўёки ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар учун совға, моддий ёрдам пули ва бошқа ижтимоий кўмак кўрсатилганлиги ҳақида сохта баённомаларни расмийлаштириш орқали 95,8 млн сўм маблағларни талон-торож қилганликлари фош этилди.
Бош прокуратура матбуот хизмати кўра, аниқланган ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter