Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Монополияга қарши курашиш қўмитаси тўғрисида низом тасдиқланди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси тўғрисида низом тасдиқланди

Фото: «Google.com»

Ҳукумат қарори (402-сон, 15.05.2019 й.) билан Монополияга қарши курашиш қўмитаси тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, Қўмита монополияга қарши курашишни тартибга солиш, рақобат муҳитини ривожлантириш, табиий монополия субъектлари устидан назорат қилиш ва товар-хомашё биржаларини лицензиялаш соҳасида давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

Қўмита Бош вазирга ҳамда айрим масалалар бўйича Президентга бўйсунади.

Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Қўмита таркибига киради.

Қўмита хўжалик юритувчи субъектларни инсофсиз рақобатчилардан ҳимоя қилишни таъминлайди.

Қўмита мулкчилик шаклидан қатъи назар монополия соҳасида тадбиркорлар фаолиятини текширади.

Қўмита раиси Бош вазир тақдимномасига биноан Президент томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади.

Ҳукумат томонидан доимий равишда Қўмита фаолиятининг самарадорлиги баҳоланиб борилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг