Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Иккинчи хотин»га ғамхўрлик қилиш кераклиги айтилган реклама баннерлари олиб ташланди

«Иккинчи хотин»га ғамхўрлик қилиш кераклиги айтилган реклама баннерлари олиб ташланди

Тошкентда маҳаллий интернет дўконларидан бирига тегишли бўлган ва «иккинчи хотин»га ғамхўрлик қилиш кераклиги айтилган реклама баннери  олиб ташланди.

Мазкур тадбирни ўтказган Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси бу каби ноқонуний рекламаларга қатъий равишда қарши эканлигини ҳам маълум қилган.

Шунингдек, Қўмита «Реклама тўғрисида»ги Қонунининг 16-моддасини келтириб, унда «реклама ва ахборот воситаларидан фойдаланган ҳолда миллий ва оилавий анъаналарга, шунингдек ахлоқ ва маънавиятнинг умум қабул қилинган нормаларига зид бўлган шакллар, иборалар ва образлардан фойдаланишга йўл қўйилмаслиги»ни эслатмоқда.

«Оила бу муқаддас даргоҳ. Оила жамиятнинг асосий негизидир.

Ўз навбатида, юқоридаги ҳолат қўмита томонидан назоратга олинган ва уларни бартараф қилиниши таъминланди», – дейилади Қўмита муносабатида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг