Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда уч кунлик фирма 2,6 миллиард сўмлик тендерда ғолиб чиқди

Қашқадарёда уч кунлик фирма 2,6 миллиард сўмлик тендерда ғолиб чиқди

Қашқадарё вилоятида уч кунлик фирма 2 миллиард 600 миллион сўмлик иссиқхоналар қуриш тендерида ғолиб чиқди. Вазиятга Монополияга қарши қўмита изоҳ берди.

Қўмита томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тендер ўтказиш тартиби ва буюртмачи томонидан имтиёзли шартлар тақдим этилиши бузилиши ҳолатлари аниқланган.

Хусусан, «NXS CTROYBADMETALL» МЧЖ ва «TURNOVERPRICE» МЧЖ томонидан керакли хужжатлар (иссиқхона қуриш бўйича иш тажрибаси, қурилишда ишлатиладиган материаллар рўйхати) тақдим қилинмаган бўлсада уларга асоссиз юқори баллар берилганлиги маълум бўлган.

Бундан ташқари, буюртмачи томонидан ўтказилган танловларда харид комиссияси аъзоларининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлмаган ҳолда қонунчиликка зид равишда қарор қабул қилинган.

Юқоридагиларга асосан, Монополияга қарши курашиш қўмитаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 2022 йил 10 ноябрда иш қўзғатилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги ва «Рақобат тўғрисида»ги Қонун талаблари бузилган деб топилди ва танлов савдоларининг қарорларини бекор қилиш ва қонунчиликда белгиланган тартибда қайта танлов ўтказиш бўйича кўрсатма берилган эди. Бугунги кунда қарорлар бекор қилинди ва қайта танлов ўтказилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг