Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Карманалик отахон энди уйини набирасига мерос қилиб қолдира олади

Карманалик отахон энди уйини набирасига мерос қилиб қолдира олади

Фото: «Xabar.uz»

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2018 йил 21 июн кунги 461-сонли қарори бўйича фуқароларнинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ёки иморат қуриш учун рухсатнома олмасдан қурилган турор жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик 2019 йил 1 май кунига қадар умумдавлат акцияси эълон қилинган эди.

Президентимиз ташаббуси бўлган ушбу акциядан мақсад, болажон халқимизнинг шу пайтга қадар рухсатнома олмасдан қурган иморатларини асраб қолишдан иборатдир.

Бу нима дегани? Бу янгиланаётган Ўзбекистон учун бунёдкорлик ярашади, биргина Кармана туманида 205 нафар фуқарога уй-жой кадастр ҳужжатлари топширилди дегани.

Бу бевосита давлат раҳбарининг ғамхўрлиги бўлиб, ота мерос уйда иморат тиклаган, аммо ҳар лаҳза қурган уй-жойнинг ноқонунийлигидан ҳадиксираб юрган, бугун уй-жой ҳужжатларини қўлга киритган Салим бобо ҳаётидан рози дегани.

Ҳовли энди Салим бобонинг набираси Бобуржонга мерос қолади, набиранинг суннат тўйлари бобомерос ҳовлида ўтади, бефарқ юрган аҳоли бўлса 20 апрелгача ҳужжат топширишга улгуриб қолинг, фарзандлар келажагини ўйланг дегани.

Энг асосийси, ватан ичра ватан бўлган ҳовлиларда оиласи билан хавотирда яшаб келаётган минглаб юртдошларимиз учун чексиз имконият ва хурсандчилик дегани.

Маълумот учун: Қарийб бир йил мобайнида ушбу Фармон тарғиботи бўйича Навоий вилоятидаги барча туман (шаҳар) адлия бўлимлари ҳамда давлат хизматлари маркази ҳамкорлигида 3000дан ортиқ ҳуқуқий тушунтириш каби тарғибот лойиҳалари ташкил этилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг