Навоийда экология ходими қўлга тушди
Кармана туманида баённома расмийлаштирмасликни ваъда қилган бўлим бошлиғи ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кармана туман бўлими томонидан ДХХ ҳамда ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Навоий вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Кармана туман бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчиси Х.Т. фуқаро Н.Ф. томонидан «Уйрот» МФЙ ҳудудида спорт зал биноси қуриш учун ажратилган ер майдонидаги манзарали дарахтлар кесиб ташланганлиги учун маъмурий баённома расмийлаштирмаслик ва жаримага тортмаслик эвазига 1 000 АҚШ доллари пора талаб қилиб, шундан 10 млн сўмни ўз хизмат автомобилида фуқаро Н.Н. орқали олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter