Карманага янги ҳоким тайинланди
Валижон Юсупович Адизов Навоий вилояти Кармана тумани ҳокими этиб тасдиқланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
У лавозимга тайинлангунга қадар Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Аввалги ҳоким Фахритдин Умаров 2023 йил октябрь ойи охирида президент йиғилишидан сўнг ишдан бўшатилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter