Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жаҳонгир Ортиқхўжаевга янги ўринбосар тайинланди

Жаҳонгир  Ортиқхўжаевга янги ўринбосар тайинланди

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Нодира Умарова шаҳар ҳокими ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди. 

Умарова Нодира Нигматуллаевна 1969 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат педагогика институти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиш академияси (ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси)ни тамомлаган.

2018 йилдан ҳозирги вақтгача Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи мономарказ директори бўлиб ишлаган.

Оила ва хотин-қизлар бошқармаларининг қолган янги раҳбарлари билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг