Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Федерация раиси тадбиркорларни инсофга чақирди

Федерация раиси тадбиркорларни инсофга чақирди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов Навоий вилояти Учқудуқ тумани марказий деҳқон бозоридаги нарх-наволар билан танишди.

Ўрганишлар шуни кўрсатдики, маҳаллий ун 1 кг 5000 сўмдан 6000 минг сўмгача, пахта ёғи 14000 минг сўм, ўсимлик ёғи 16500 сўмдан 17000 минг сўмгача, шакар 7500 сўмдан 8000 сўмгача, мол гўшти 60 мингдан 62000 минг сўмгача, қўй гўшти 56000 сўмдан 58000 минг сўмгача сотилмоқда. 

Федерация раиси Жаҳонгир Саримсоқов тадбиркорлар билан учрашиб суҳбат қилиб, халқимизни оғир кунида уларни инсофга чақирди.

 Ўрганишлар давом этади.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтларда юртимизда ўсимлик ёғи, шакар, тухум ва гўшт маҳсулотлари қимматлашуви кузатилмоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг