Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Истеъмолчилар федерацияси вилоятларга қатновчи таксиларни инсофга чақирмоқда

Истеъмолчилар федерацияси вилоятларга қатновчи таксиларни инсофга чақирмоқда

Фото:«Xabar.uz»

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси карантин сабаб пойтахтдан вилоятларга йўловчилар оқими кўпайгач, йўлкира нархлари ошиши юзасидан муносабатини эълон қилди. 

Маълумки, коронавирус хавфи туфайли жорий йилнинг 16 мартидан барча таълим муассасаларида, жумладан, коллеж, лицей ва олий таълим муассасаларида муддатдан олдин таътил эълон қилинди ва ўқишлар тўхтатилди.

Йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида «Тошкент» автовокзали туну-кун 24 соатлик иш фаолиятига ўтказилди.

Йўловчилар оқимидан келиб чиққан ҳолда «Uzautotrans service» корохонаси яна қўшимча 35 та қатновни йўлга қўйди. Жами 70 та қатнов орқали ҳозирда 4000 га яқин йўловчиларга хизмат кўрсатилмоқда.

Талаба ўқувчилар учун қулайлик яратиш мақсадида темир йўл ва авиачипталари 50 фоизлик чегирма асосида қатор таълим муассалари ва талабалар турар жойларининг ўзида сотилиши ташкил қилинди.

«Бу албатта ижобий ҳол. Аммо айрим шахслар борки мазкур вазиятдан унумли фойдаланиб, чўнтагини қаппайтириш илинжида.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан 16 март куни соат 9-10 лар оралиғида Тошкентдан вилоятларга қатнайдиган таксиларнинг нархи жамоатчилик назорати тартибида ўрганилди.

Унга кўра, Тошкент – Нукус йўналиши 500000 сўм, Тошкен – Хоразм йўналиши 500000 сўм, Тошкент – Бухоро йўналиши 200000 сўмдан 250000 сўмгача, Тошкент – Навоий йўналиши 200000 сўм, Тошкент – Сурхондарё йўналиши 300000 сўм, Тошкент – Қашқадарё йўналиши 200000 сўм, Тошкент – Жиззах йўналиши 80000 сўмдан 100000 сўмгача, Фарғона ва Қўқон 100000 сўм, Андижон 150000 сўмдан 200000 сўмгача, Наманган 150000 сўмни ташкил этаётганлиги кузатилди.

Мазкур маълумотлар Тошкент шаҳридаги Қўйлик бозори яқинида водийга қатновчи таксилар жойлашган автотураргоҳ ҳамда Олмазор метро бекати (собиқ Собир Раҳимов) яқинида жойлашган автотураргоҳ ва унинг атрофидаги такси ҳайдовчилар билан қилинган мулоқотлар асосида тўпланди.
Федерация ходимлари томонидан такси ҳайдовиларига нархни ассоссиз оширмаслик юзасидан тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси барча фуқароларимиздан кафолатли транспорт хизматидан фойдаланишга чақиради»- дейилади федерация берган баёнотда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг