Фарғонада депутат қаровсиз қолган мактаб бўйича сўров юборди
Фарғона вилоятининг Қўштепа туманидаги 27-умумий ўрта таълим мактаби биноси қаровсиз қолгани аниқланди. Бу ҳақда «O‘zLiDeP» сайтида мақола эълон қилинди.
«Бино олтмиш йил аввал қурилган. Охирги ўттиз йилда бу мактаб борлиги, унда болалар таълим-тарбия олаётгани бирор бир мутасаддининг хаёлига келмаган, чоғи. Зеро, ўқув бинолари мутлақо талабга жавоб бермаслиги, ўқув жиҳозлари буткул яроқсиз ҳолатга келганини бошқача таърифлаш мушкул. Техника асрида яшаяпмиз-у, ўқувчиларнинг бир неча авлоди компьютер нималигини билмасдан мактабни тугатганига ишонмассиз, балки. Аммо бу – факт! Кимё, физика каби аниқ фанлар учун махсус жиҳозланган лабораторияларни кинолардагина кўришган», — дейилади мақолада.
Ушбу масала бўйича халқ депутатлари Фарғона вилоят кенгашидаги «O‘zLiDeP» гуруҳи аъзоси Матлуба Маҳметова депутатлик сўрови юборган.
Сўров натижалари ҳақидаги маълумот партия расмий сайтида ҳозирча келтирилмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter