Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эшитиш қобилияти ёмонлашувига қарши яхши восита топилди

Эшитиш қобилияти ёмонлашувига қарши яхши восита топилди

Фото: «Depositphotos.com»

Жанубий Корея тиббиёт мутахассислари шоколад эшитиш қобилияти ёмонлашувини секинлаштиради, деган хулосага келишди. Қолаверса, бу маҳсулот ўрта ёшлиларда кўп кузатилувчи қулоқда шовқин пайдо бўлиши эҳтимолини анча камайтирар экан.

Сеуллик тиббиёт мутахассисларининг кузатувларига кўра, мунтазам шоколад истеъмол қилувчилар орасида 40 ёшдан 64 ёшгача бўлган даврда эшитиш қобилиятининг сусайиб кетиши ёки бутунлай йўқолиши эҳтимоли бошқаларга нисбатан анча кам. 2012-2013 йилларни ўз ичига олган Саломатлик ва овқатланиш миллий тадқиқоти якуний натижалари корейс олимларини шундай хулоса чиқаришга ундаган.

Нега айнан шоколад?

Экспертлар бу мўъжизага какао таркибидаги полифенол деб аталувчи кимёвий моддалар сабабчи эканини айтишмоқда. Яллиғланишга қарши кучли эффект ва антиоксидат хусусиятларига эга полифеноллар қулоқларни шовқин пайдо бўлишидан ва эшитиш қобилияти йўқолишидан асрайди, деб ёзмоқда «Argumenti.ru».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг