Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чет давлатлар ҳарбий кучларига ёлланиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади

Чет давлатлар ҳарбий кучларига ёлланиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади

Ўзбекистон фуқаросининг чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиши 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот канали эслатиб ўтди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида ёлланиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик учун иккита модда доирасида жавобгарлик белгиланган.

Жиноят кодексининг 154-моддасига кўра, низолашаётган давлатнинг фуқароси ёки ҳарбий хизматчиси ҳисобланмаган ёки ҳеч қандай давлат томонидан қуролли кучлар таркибида расмий топшириқни бажариш ваколати берилмаган шахснинг моддий манфаатдорлик ёки бошқа бирон шахсий манфаатни кўзлаб, ўзга давлат ҳудудида ёки унинг тарафини олиб ҳарбий ҳаракатларда қатнашиши беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Шунингдек, ушбу моддада ёлланма шахсни ўқитиш ёки моддий таъминот бериш учун ҳам жавобгарлик мавжуд.

Кодекснинг 154-1-моддасида эса, хорижий давлатларнинг ҳарбийлашган органларига хизматга кириш учун жавобгарлик белгиланган

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг