Данияда аёллар учун ҳарбий хизмат мажбурий бўляпти

Дания қуролли кучларини кучайтириш мақсадида 2026 йилдан бошлаб аёлларни мажбурий ҳарбий хизматга сафарбар қилмоқда.
Дания мудофаа вазири Троелс Лунд Поульсен 25 март куни Копенгагенда бўлиб ўтган брифингда мамлакат аёллар учун мажбурий ҳарбий хизматни кутилганидан бир йил олдин бошлашни режалаштираётганини айтди.
Ҳозирда мамлакатда аёллар армияга ихтиёрий равишда боришади, эркаклар эса хизмат қилишлари шарт, ҳарбий хизматга чақириш эса лотерея тизими орқали амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, НАТО давлатларидан биринчи бўлиб 2015 йилда Норвегия, сўнг эса 2017 йилда Швеция аёлларни ҳарбий хизматга жалб қилишни бошлаган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter