Бухоро давлат тиббиёт институти имтиҳонига 20 нафар абитуриент киритилмади
Аввал хабар берганимиздек, Бугун, 1 август куни Бухоро шаҳридаги «Семурғ» ва «Ёшлик» спорт мажмуаларида Бухоро давлат тиббиёт институтига ўқишга кириш имтиҳонларининг биринчи куни якунига етди.
Институт матбуот хизматининг хабар қилишича, тест синовлари чоғида абитуриентлар ҳамда уларнинг ота-оналари эътирозларига сабаб бўлган воқеа-ҳодиса кузатилмаган.
Таъкидланишича, имтиҳон тартиб қоидаларини қўпол равишда бузган 20 нафар абитуриент имтиҳонга киритилмаган.
Бухоро давлат тиббиёт институтига кириш имтиҳонлари эртага, 2 август куни ҳам давом этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter