Бу чекиш, юрак хасталиги ва диабетдан ҳам хавфли
Америкалик кардиологлар (Кливленд клиникаси) кам ҳаракатланиш (жумладан, доимий ўтириб ишлаш) ва жисмоний юкланмаларнинг мавжуд эмаслиги инсон саломатлиги учун тамаки чекиш, диабет ва юрак хасталикларидан ҳам кўра хавфли, деган хулосага келишди.
Кливлендлик шифокорлар клиниканинг югуриш йўлакчасида 26 йилдан бери шуғулланиб келаётган 122 минг нафар бемор устида тадқиқот ўтказишди ва юқоридаги хулосани беришди.
Тадқиқот спорт билан шуғулланиш инсон умрини узайтириши ҳақидаги қарашларни яна бир бор тасдиқлади. Таъкидланишича, жисмоний машқлар ёки фитнес билан шуғулланишнинг хавфлилик даражаси йўқ.
Юрак ва нафас олиш органлари фаолияти учун энг яхши машғулот сифатида аэробика эътироф этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter