Ёмғир остидаги «Бойсун баҳори» қандай ўтмоқда? (фото)
Айни вақтда Сурхондарёдаги Паданг қишлоғида «Бойсун баҳори» фестивали бўлиб ўтмоқда. Бугун кун давомида фольклор жамоаларининг чиқишлари баҳолаб борилди.
Сайлгоҳ бўйлаб 136 та ўтов тикилган. Уларнинг ҳар бирида қизиқарли экспонатлар намойиш этиляпти. Фестивалга нафақат Бойсундан, балки бутун Сурхондарёдан меҳмонлар келмоқда. Ташкилотчилар қўшни туманлардан сайлгоҳга автобус қатновини йўлга қўйган. Фес
Байрам давомида ёмғир ёғиб турди. Аммо байрам тўхтаб қолгани йўқ, аксинча, сайлгоҳга келаётганлар сони дақиқа сайин ортиб бормоқда. Фестивални ёритиш учун МТРКнинг ижодий гуруҳи етиб келган. Шу билан бирга турли ОАВ вакиллари ҳам иш олиб боряпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter