Ғолибга «Onix» автомобили топширилди (фото)
«Бойсун баҳори» халқаро фестивали доирасида ўтказилган кураш мусобақаларининг эркаклар ҳамда аёллар ўртасидаги баҳслар ғолиблари аниқланди.
Ғолиблар билан танишинг:
+63 кг вазн тоифасида (аёллар):
1-ўрин – Равзахон Адашова, Тошкент шаҳри (5 млн сўм);
2-ўрин – Покиза Камолиддинова, Фарғона вилояти (3 млн сўм);
3-ўрин – Феруза Хурозова, Тошкент шаҳри (1,5 млн сўм);
3-ўрин – Юлдуз Муҳаммадиева, Қумқўрғон тумани (1,5 млн сўм).
+81 кг, мутлақ вазн тоифасида (эркаклар):
1-ўрин – Бекмурод Олтибоев, Шўрчи тумани («Onix» автомобили);
2-ўрин – Муҳаммадкарим Хуррамов, Шеробод тумани (10 млн сўм);
3-ўрин – Абдузоҳид Хусайинов, Узун тумани (5 млн сўм);
3-ўрин – Жаҳонгир Маматраҳимов, Олтинсой тумани (5 млн сўм).
Ғолибга бош соврин — «Onix» автомашинаси калити, совриндорларга пул мукофотлари сертификатларини вилоят ҳокимининг ўринбосарлари ва мутасаддилар ҳамда кураш фахрийлари топширишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter