Китобсиз қолган Шарофнинг шарофати билан бошқа ўқувчилар ҳам дарсликка эга бўлди
Кеча сайтимиз орқали «Бойсун табиати. Китоб етмай қолган Шароф қаерда қўй боқяпти?» сарлавҳаси остида мақола чоп этилган эди. Репортажда Бойсун табиати билан бирга 5-синф ўқувчиси Шароф Шониёзовга китоб етмай қолгани ва дарс тайёрлашда қийинчиликларга учраётгани ёритилган.
Мақоладан сўнг Сурхондарё вилояти ҳоким ўринбосари Рўзимурод Чориев ҳамда Бойсун туман халқ таълими бўлими ходимлари дарҳол «Xabar.uz» билан алоқага чиқди ва китоб етказиб беришда чора-тадбирлар кўрилиши ваъда қилинди. Бугун хабар қилинишича, ушбу ҳолат бўйича муаммо бартараф этилган. Шароф Шониёзов билан бирга яна уч синфдоши тўлиқ дарсликлар билан таъминланди.
Бойсун туман халқ таълими бўлими келгусида шунга ўхшаш ҳолатлар такрорланмаслиги учун ҳозирдан иш олиб борилаётганини маълум қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter