Бюджет ташкилотларида автомобиль ва компьютерларнинг «яроқлилик муддати» қанча?
Жорий йилнинг 17 мартида Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги буйруғи Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Мазкур ҳужжатда марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматида бухгалтерия ҳисоби юритилишини белгиловчи нормалар, бюджет ташкилотларида асосий воситаларнинг эскиришини аниқлаш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби ҳамда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари даромадлари ва харажатларининг бухгалтерия ҳисоби бўйича қўшимча нормалар акс эттирилди.
Шунингдек, бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси ва тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси даромадларини ҳисобот чорагининг сўнгги иш куни охирида харажатлар сметаси бўйича тежалган маблағлар ҳисобидан шакллантириш мумкинлиги ҳамда айрим ҳолларда маблағлар тежаб қолинмаслиги акс эттирилди. Хусусан, бюджет ташкилотларининг тармоғи, штатлари ва контингентлари бўйича режа бажарилмаганда, бюджет ташкилотларининг тасдиқланган штат жадвалида назарда тутилган штат бирликлари тўлдирилмаганда, капитал қўйилмаларни молиялаштириш учун назарда тутилган маблағлар молия йили якуни бўйича тўлиқ ўзлаштирилмаганда, бюджет ташкилотлари фаолияти тўхтатиб турилганда — тўхтатиб турилган давр учун маблағлар тежаб қолинмайди.
Шунингдек, бюджет ташкилотларининг тасдиқланган харажатлар сметаларида назарда тутилган, давлат молиявий назорати бўйича тадбирлар давомида аниқланган ортиқча ва қонунга хилоф равишда бюджетдан ажратилган маблағлар, қонун ҳужжатлари қабул қилиниши муносабати билан бюджетдан ажратиладиган маблағлар миқдорининг қисқартирилиши, молия йили бошига товар-моддий бойликларнинг нормативдан ортиқ захираларининг суммалари ҳамда дотациялар ва субсидияларни тўлаш учун мўлжалланиб, аммо зарурати қолмаган суммалар ҳам тежаб қолинмаслиги белгиланди.
Бюджет ташкилотларини давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сақлаш харажатлари тўхтатилган ҳолларда ташкилотнинг бюджетдан ташқари маблағлар қолдиғи ўз ихтиёрида қолиши белгиланди (қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно).
Тугатилган бюджет ташкилотининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ҳисобварақларидаги маблағлар қолдиғи белгиланган тартибда тегишли бюджет даромадларига ўтказилади.
Бундан ташқари, бюджет ташкилотлари асосий воситаларининг йиллик эскириш меъёрлари белгиланди. Масалан, бино-иморатлар, кўприк, сув каналлари, иссиқхоналар каби иншоотларнинг эскириш йиллик нормаси 5 фоиз этиб белгиланган.
Ёки енгил автомобиллар ёки компютерларда эса бу кўрсангич 20 фоиз деб белгиланди. Яъни, ушбу воситалар 5 йил давомида фойдаланилгандан сўнг ҳисобдан чиқарилиши мумкин.
Бюджет ташкилотлари асосий воситаларининг йиллик эскириш
МЕЪЁРЛАРИ
Гуруҳлар |
Кичик |
Асосий воситаларнинг номи |
Эскиришнинг йиллик нормаси, фоизларда |
I |
Бинолар, иморатлар ва иншоотлар |
||
1. |
Бинолар, иморатлар |
5 |
|
2. |
Нефть ва газ қудуқлари |
||
3. |
Нефть-газ омборлари |
||
4. |
Кема қатнайдиган каналлар, сув каналлари |
||
5. |
Кўприклар |
||
6. |
Дамбалар, тўғонлар |
||
7. |
Дарё ва денгиз причал иншоотлари |
||
8. |
Корхоналарнинг темир йўллари |
||
9. |
Қирғоқни мустаҳкамловчи, қирғоқни ҳимояловчи иншоотлар |
||
10. |
Резервуарлар, цистерналар, баклар ва бошқа сиғимлар |
||
11. |
Ички хўжалик ва хўжаликлараро суғориш тармоғи |
||
12. |
Ёпиқ коллектор-дренаж тармоғи |
||
13. |
Ҳаво кемаларининг учиш-қўниш йўллари, йўлаклари, тўхташ жойлари |
||
14. |
Боғларнинг ва ҳайвонот боғларининг иншоотлари |
||
15. |
Спорт-соғломлаштириш иншоотлари |
||
16. |
Иссиқхоналар ва парниклар |
||
17. |
Бошқа иншоотлар |
||
II |
Узатиш қурилмалари |
||
1. |
Электр узатиш ҳамда алоқа қурилмалари ва линиялари |
8 |
|
2. |
Ички газ қувурлари ва қувурлар |
||
3. |
Водопровод, канализация ва иссиқлик тармоқлари |
||
4. |
Магистрал қувурлар |
||
5. |
Бошқалар |
||
III |
Куч-қувват берадиган машиналар ва ускуналар |
||
1. |
Иссиқлик техника ускуналари |
8 |
|
2. |
Турбина ускуналари ва газ турбиналари қурилмалари |
||
3. |
Электр двигателлари ва дизель-генераторлар |
||
4. |
Комплекс қурилмалар |
||
5. |
Бошқа куч-қувват берадиган машиналар ва ускуналар (ҳаракатланувчи транспортдан ташқари) |
||
IV |
Фаолият турлари бўйича иш машиналари ва ускуналар (ҳаракатланувчи транспортдан ташқари) |
||
1. |
Иқтисодиётнинг барча тармоқларига тегишли машиналар ва ускуналар |
15 |
|
2. |
Қишлоқ хўжалиги тракторлари, машиналари ва ускуналари |
||
3. |
Коммутациялар ва маълумотларни узатиш рақамли электрон ускуналари, рақамли тизимлар узатиш ускуналари, рақамли алоқа ўлчов техникаси |
||
4. |
Йўлдош, уяли алоқа, радиотелефон, пейжинг ва транкинг алоқа ускуналари |
||
5. |
Узатишлар тизимлари коммутацияларининг ўхшаш ускуналари |
||
6. |
Киностудияларнинг махсус ускуналари, тиббий ва микробиология саноати ускуналари |
||
7. |
Компрессор машиналари ва ускуналари |
||
8. |
Насослар |
||
9. |
Юк кўтариш-транспорт, юк ортиш-тушириш машиналари ва ускуналари, тупроқ, карьер ҳамда йўл-қурилиш ишлари учун машиналар ва ускуналар |
||
10. |
Устун-қозиқ қоқиш машиналари ва ускуналари, майдалаш-янчиш, саралаш, бойитиш ускуналари |
||
11. |
Технологик жараёнлар учун барча турдаги сиғимлар |
||
12. |
Нефть қазиб чиқариш ва бурғулаш ускуналари |
||
13. |
Бошқа машиналар ва ускуналар |
||
V |
Ҳаракатланувчан транспорт |
||
1. |
Темир йўлнинг ҳаракатдаги таркиби |
8 |
|
2. |
Денгиз, дарё кемалари, балиқчилик саноати кемалари |
||
3. |
Ҳаво транспорти |
||
4. |
Автомобиль транспортининг ҳаракатдаги таркиби, ишлаб чиқариш транспорти |
20 |
|
5. |
Енгил автомобиллар |
||
6. |
Саноат тракторлари |
||
7. |
Коммунал транспорт |
10 |
|
8. |
Махсус вахта вагонлари |
||
9. |
Бошқа транспортлар |
20 |
|
VI |
Компьютер, периферия қурилмалари, маълумотларни қайта ишлаш ускуналари |
||
1. |
Компьютерлар |
20 |
|
2. |
Периферия қурилмалари ва маълумотларни қайта ишлаш ускуналари |
||
3. |
Нусха кўчириш-кўпайтириш техникаси |
||
4. |
Бошқалар |
||
VII |
Бошқа гуруҳларга киритилмаган қатъий белгиланган активлар |
||
1. |
Кўп йиллик дов-дарахтлар |
10 |
|
2. |
Идора мебели ва ускуналари (шу жумладан телефон аппаратлари, ҳисоблаш қурилмалари ва бошқалар) |
15 |
|
3. |
Бошқалар |
10 |
Шу муносабат билан қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўз кучини йўқотган деб топилди:
- Бюджет ташкилотларининг асосий воситаларининг эскиришини аниқлаш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарор (рўйхат рақами 2538-1, 2018 йил 17 март);
- Бюджет ташкилотлари даромадлари ва харажатларининг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги буйруқ (рўйхат рақами 2400-1,
2018 йил 17 март).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter