Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Алишер Қодиров тилла нишон масаласида изоҳ берди

Алишер Қодиров тилла нишон масаласида изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда «Миллий тикланиш» партиясига тегишли деб айтилаётган олтин медал (585 пробали) суратлари тарқалди ва турли муҳокамаларга сабаб бўлди.

Партия раҳбари Алишер Қодиров ҳолатга муносабат билдирди.

«Партияда яхши ишлаган маҳаллий кенгаш депутатларини рағбатлантириш тизими бор. Ташаккурнома билан бирга қимматбаҳо совға ҳам берамиз, қўл соати, телефон, ноутбук…

Барча ҳудудий партия ташкилотларига ҳомийлик маблағлари ҳисобидан фаол маҳаллий депутатларни мунтазам рағбатлантириб бориш тавсия қилинган.

Маҳаллий кенгаш депутати ойлик олмайди, уларга берилган имтиёзлар ҳам ҳаминқадар, лекин иши жуда оғир, кўп ва конфликтларга тўла.

Партиянинг Тошкент шаҳар кенгаши ҳомийлик маблағи ҳисобига партия нишонини тилла аралашмасида ясатиб, шаҳар партия ташкилотининг қарорига асосан бир йилда бир марта, энг фидойи туман кенгаши депутатини тақдирлаш тизимини йўлга қўйишибди. Нима ҳам дердик, рағбатлантиришда ўзига хос ёндашув.

Биринчи нишон Чилонзор тумани депутати Санжар Имомовга берилибди. Коллегиал қарор.

Маълумот берилишича, нишон 2 миллион сўм ҳомийлик маблағига ясатилган. Фидойи маҳаллий кенгаш депутати бундан кўпига муносиб деб ўйлайман», деб ёзади Алишер Қодиров.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг